Электрон ҳукумат

Давлат молиясини бошқаришга ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш ва «Электрон ҳукумат»ни ривожлантириш дастурларини ривожлантиришда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг иштироки
 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан 2013 йилдан 2014 йилгача Ўзбекистон Республикасида электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ва чора-тадбирлар тасдиқланган бўлиб, қарор давлат ҳокимияти органлари олдига ахборот тизимларини яратиш ва уларни ўзаро интеграциялаштириш, давлат органлари фаолиятини автоматлаштириш вазифаларини қўйган. Мазкур вазифалар давлат ҳокимияти органларига ўз функтсияларини бажариши сур‘ати ва сифатини ошириш имконини беради.

2013 йилда буён Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан асосий (базавий) давлат ҳизматларидан ташқари Оммавий ахборот воситаларини рўйҳатга олиш каби соҳавий давлат ҳизматини интерактив кўринишга ўтказди. Бундан ташқари, ҳозирги кунда Агентлик томонидан матбаа ва ноширлик соҳасидаги давлат ҳизматларини интерактив кўринишга ўтқазиш ишлари олиб бормоқда.