Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи

    Ижодий жамоа асосан болалар адабиётини чоп этишга ихтисослашган Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи мустақил Республикамизнинг ўсиб келаётган ёш авлодини ҳар томонлама комол топишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Ижод уйида Республикамизда ва чет элларда машҳур бўлган ўзбек шоир ва адибларининг ёш авлоднинг дунёқарашини шаклланиши ва мустақил юртимиздан фахрланиш туйғуларини тарбия топишига ёрдам берувчи асарлари ҳашр қилинмоқда. Шу билан бир қаторда жаҳон болалар адабиётининг энг сара намуналари ўзбек ва рус тилларида чоп этилмоқда. Замонавий компютер технологияларига эга бўлган Ижод уйи жамоаси томонидан кўп асрлик тарихга ва маданиятга эга бўлган ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва удумларини акс эттирувчи китоблар аллақачон ўз ўқувчиларини топган.

Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида турли ёшдаги ўувчиларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини оширишга ёрдам берувчи адабиётлар ҳам нашр этилмоқда.

Мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учун турли мавзудаги ранли китобчалар чиқаришга катта этибор берилмоқда. Шу билан бир қаторда нафақат ўзбек тилида балки, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, қорақалпоқ тилларида ҳам умумтаълим мактаблари учун дарсликлар чоп этилмоқда.

Олий ўқув юртлари, академик лицей ва касиб-ҳунар коллежлари ўқув дастурлари йўналиши бўича дарслик ва ўқув қўлланмаларни чоп этиш ишлари амалга оширилмоқда. Ижод уйи хорин инвестиция ва янги техналогияларни жалб этиш бўйича ҳам амалий фаолият олиб бормоқда. Ижод уйи Республикамизда ва хорижий давлатларида ўтказиладиган турли хилдаги китоб кўргазмаларнинг доимий иштирокчиси саналади.

Ижод уйи билан ҳамкорлик қилар экансиз нафақат тафаккурингизни бойитасиз, балким фарзандларингизни ҳам дунёқарашига ижобий таъсир кўрсатасиз. 

Директор: Ишмухаммедов Улуғбек Баходир ўғли 
Тел.: (99871) 244-58-55

Манзил: 100129 Тошкент ш. Навоий, 30.
Тел: (99871) 244-10-45 
Факс (99871) 244-30-94 
е-маил: chulpan@sarkor.uz
 
3918
Манба api.uz