“Ўқитувчи” нашриёт-матбаа ижодий уйи

"Ўқитувчи" нашриёт-матбаа ижодий уйи 1936 йилда ташкил этилган бўлиб, дастлаб "Ўқувпеддавнашр", кейинроқ "Олий ва ўрта мактаб", "Ўқитувчи" нашриёти номи билан фаолият кўрсатиб келган. 2004- йил сентябр ойидан бошлаб Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг 2004- йил 24- июлдаги 95- сонли буйруғига мувофиқ Тошкент китоб-журнал фабрикаси билан бирлашиб, "Ўқитувчи" нашриёт-матбаа ижодий уйи сифатида фаолият олиб бормоқда. "Ўқитувчи" нашриёт-матбаа ижодий уйи дарсликлар, турли қўлланмалар, кенг китобхонлар оммаси учун адабиётлар, маълумотномалар, луғатлар, болалар учун турли адабиётлар ва бошқа турдаги босма маҳсулотларни чоп этиш бўйича 70 йилдан ортиқ тажрибага эга. Нашриёт-матбаа ижодий уйи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Республика таълим маркази, республикадаги деярли барча олий ўқув юртлари, илмий тадқиқот ва малака ошириш институтлари, кенг муаллифлар жамоаси, тақризчилар, махсус муҳаррирлар ҳамда бошқа турли буюртмачи ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда иш олиб боради. 

"Ўқитувчи" нашриёт-матбаа ижодий уйи ўз номидан келиб чиққан ҳолда ўз йўналишига эга бўлиб, республикамиздаги кўплаб ўқитувчилар — фан фидойилари билан ҳамкорликда ишлаб келади. Нашриёт-матбаа ижодий уйида бир қанча соҳалар бўйича таҳририятлар мавжуд бўлиб, уларда она тили, адабиёт, физика, математика, педагогика кимё, тарих, география, рус тили, чет тиллар бўйича малакали муҳаррирлар, мутахассислар фаол меҳнат қилиб келадилар. Нашриётда шунингдек, компютер техникаси соҳасида ўз ишининг устаси бўлган малакали компютерчилар, рассом-дизайнерлар мавжуд. 

Нашриёт-матбаа ижодий уйи умумтаълим мактаблари учун дарсликларни лотин имлосига асосланган ўзбек алифбосида, шунингдек, рус, тили, чет тили ҳамда қозоқ, қирғиз, тожик, туркман ва қорақалпоқ тилларида чоп этмоқда. Нашриёт мактаб дарсликларидан ташқари акаде¬мик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртлари учун ҳам дарслик ва қўлланмаларни нашр этади. Дарсликлар яхши қоғозда чоп этилиши, бадиий безалиши ва юқори матбаа ижроси билан ажралиб туради. "Она тили", 4- синф, "Ўзбек тили", 4- синф "Математика", "Жисмоний тарбия", 3—9- синфлар, "Инглиз тили" 5—8- синфлар, "Немис тили", 5—8- синф, "Астрономия" дарсликларини ҳамда Халқ таълими вазирлигининг танловлари ғолиби бўлган "Алгебра" 7—9- синфлар, "География" 6—7- синфлар дарсликларини ҳамда шу дарсликларнинг ўқитувчиларга мўлжалланган методик қўлланмаларини ва бошқа бир қатор дарсликларни буларга мисол қилиб келтириш мумкин. 

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун чоп этилган дарслик ва қўлланмаларнинг мавзулари ҳам ранг-баранглиги билан ажралиб туради. Жумладан, "Ўзбекистон тарихи", "Болалар адабиёти", "Хирургия", "Техник чизмачилик", "Кимё", "Астрономия", "Алгебра", "Физика" ва бошқалар шулар жумласидандир. Нашриёт-матбаа ижодий уйи мактаб ёшидаги болалар ва кичкинтойлар учун янги имлони ўрганишга оид "Кичкинтойлар алифбоси", "Мактабга тайёрланамиз" "Санашни ўрганаман", "Математика" "Ҳуснихат" цингари китоблар билан бирга болалар учун уч жилдлик "Ўзбек халқ эртаклари", "Рус халқ эртаклари", "Ўзбекча-русча расмли луғат", "Ўзбекча-инглизча-русча сўзлашгич" ва бошқа бир неча хил луғатларни, шунингдек, икки жилдлик "Ўзбек болалар адабиёти антологияси", "Қобуснома", "Ўзбек таомлари" цингари китобларни кўпчиликка манзур бўладиган қилиб, сифатли ва чиройли безакли қилиб нашр этди. 

Айниқса "Бобурнома" ҳамда "Бобурнома. Миниатуралар" икки жилдлик китобларининг ҳозирги ўзбек адабий тилида чоп этилиши катта воқеа бўлди. Ушбу китоб Москвада ҳар йили ўтказиладиган "Китоб яратиш санъати" халқаро кўргазмасида Нуфузли дипломга эга бўлди. "Ўқитувчи" нашриёт-матбаа ижодий уйи дарсликлар, бошқа турдаги хилма-хил китоблар чоп этиш, шунингдек, турли матбаа маҳсулотлари — плакатлар, дафтарлар, албомлар, кундаликлар, турли хил қоғоз маҳсулотлари, таклифномалар, буклетлар, юбилей папкалари, реклама-ахборот босма маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий матбаа техникасига эга бўлиб, буюртмаларни тез ва сифатли бажаришни кафолатлайди. "Ўқитувчи" НМИУ нинг матбаа базаси тўлиқ якунланган технологик ишлаб чиқариш циклидан иборат. 

Директор: Худайкулов Рустам Сулейманович
Тел.: (99871) 224-05-61

Манзил: Тошкент, 100129 
Юнусобод тумани, Муродов кўчаси, 1-уй, "Ўқитувчи" НМИУ;
Тел: (+99871) 224-05-61 
э-маил:uqituvchi_nmiu@mail.ru
 
4027
Манба api.uz