“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи

"Ўзбекистон" НМИУ - Ўзбекистондаги энг йирик нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳисобланади. У Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тизимига киради. 2004 йили "Ўзбекистон", "Меҳнат", "Ўзбланкнашр" ва Тошкент матбаа комбинати базасида "Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйи ташкил этилди. Унинг тармоғига болалар нашрлари - "Гулхан", "Ғунча" журналлари, "Тонг юлдузи", "Класс", "Соғлом авлод", "Зеркало ХХИ", "Китоб дунёси" газеталари таҳририятлари киради.

"Ўзбекистон" нашриёти 1925 йили Ўрта Осиё давлат нашриёти негизида Ўзбекистон давлат нашриёти (Ўздавнашр) сифатида ташкил этилган. 1964 йили "Ўздавнашр" "Ўзбекистон" нашриёти этиб қайта номланган. Нашриёт ижтимоий-иқтисодий, оммавий-сиёсий, илмий-оммабоп, ҳуқуқий, ишлаб чиқариш, техник, қишлоқ хўжалиги, маълумотнома ва ҳуқуқ адабиётларини нашр этишга ихтисослашган эди.

Тошкент матбаа комбинати республикада энг йирик матбаа корхоналаридан бири бўлиб, у 1967 йили 3- ва 5- босмахоналар негизида ташкил этилган. Бу эрда халқ истеъмоли учун зарур бўлган матбаа маҳсулотларининг барча турлари ишлаб чиқарилган. "Ўзбланкнашр" нашриёти 1922 йили "Ñîþçó÷åòèçäàò" нашриётининг Ўзбекистон бўлими негизида ташкил этилиб, барча турдаги бланкаларни, шу жумладан, статистик ҳисобот бланкаларини ҳам ишлаб чиқарган.

1985 йили ташкил этилган "Меҳнат" нашриёти иқтисодий, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, олий ўқув юртлари, умумтаълим мактаблари, лицейлар, коллежлар учун дарслик ва ўқув қўлланмалар нашр этишга ихтисослашган эди.

"Ўзбекистон" НМИУ Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва республика ҳукумати қарорларини, бошқа расмий материаллар ва норматив ҳужжатларни нашрга тайёрлайди ва чоп этади. Бу ерда, шунингдек, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, юридик адабиётлар, умумтаълим мактаблари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари учун дарсликлар, услубий қўлланмалар ва бошқа ўқув адабиётлари нашр этади. Дарсликлар ўзбек, рус,қозоқ, қирғиз, туркман, тожик тилларида чоп этилади. Илмий-оммабоп, бадиий ва маълумотнома адабиётлар, луғатлар, тасвирий маҳсулотлар, фотоалбомлар, буклетлар, проспектлар, календарлар, плакатлар, кўргазмали қўлланмалар, журналлар, газеталар ўзбек, қардош ва чет тилларида нашр этилади. "Ўзбекистон" НМИУнинг матбаа базасида халқ истеъмоли учун зарур бўлган босма маҳсулотлар - турли бланкалар, мактаб журналлари, программалар, қоғоз маҳсулотлари босиб чиқарилади. "Ўзбекистон" НМИУнинг газета цехида замонавий рангли газеталар босилади. Бугунги кунда цехда 20 дан ортиқ номдаги газеталар ва журналлар чиқарилади.

Директор: Махкамов Қахрамон
Тел.: (99871) 244-34-01

Манзил: 100129 Тошкент. Навоий, 30.
Телефон: 244-37-81
Факс: 244-38-10
э-маил: artpk@ars.uz , iptduzbekistan@mail.ru
 
5053
Манба api.uz