Чингиз Айтматов. “Эрта қайтган турналар”

Қирғизистон халқ ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг “Эрта қайтган турналар” қиссасида уруш даврида овулнинг катталарини ўрнини босган болаларнинг жасорати ва матонати тасвирланган.

Муаллиф шудгорда ишлаётган болаларни эрта қайтган турналарга қиёслайди. Болалар турналарнинг келишини кўриб қувонадилар. Бу ҳикоянинг авжи нуқтаси. Улар турналарнинг эрта қайтиши – хосилнинг мўл бўлишидан белги эканлигига умид қиладилар. Асарнинг номини мажозий маънода ҳам тушуниш мумкин: болалар эрта улғайиб, куч тўплаб, қанот чиқариб, ўз юртларидан учиб кетадилар, лекин улар ўз ватанларини ҳеч қачон унутмайди ва эрта баҳорда қайтадиган турналар каби ўз ватанларига қайтиб келаверадилар. Қисса ёш авлодни қийинчиликлардан қўрқмасликка ва ҳақиқий инсон бўлиб шаклланишга чақиради.

Воқеа уруш даврида кичик қирғиз қишлоқларидан бирида содир бўлади. Асар қаҳрамони отаси, қишлоқнинг  барча эркаклари каби урушга кетган ўн тўрт ёшли Султонмурот. У ва унинг дўстлари Энатой ва Эркинбек колхоз раисининг илтимосига “лаббай” деб, колхоз буғдойини экишга сафарбар бўладилар.  Бир куни от ўғрилари ўсмирларни оёқ-қўлини боғлаб отларни олиб кетадилар. Лекин болалар улар қўлидан қутулиб қолишади. Султонмурот отда жиноятчилар ортидан қувиб кетади. Энатой ва Эркинбек эса қишлоққа ёрдам сўраб борадилар. Султонмурот от ўғриларига етганда улардан бири унинг отига ўқ узади. Қоннинг ҳидини сезган оч бўри Султонмуротнинг изига тушади...

1 2080
Манба api.uz