“Йилнинг энг яхши китобхони“ - очиқ танловига марҳамат!

Йилнинг энг яхши китобхонлик танловларидан бирида иштирок этишга тайёрмисиз?

Унда Сиз 2018-йилнинг 16-декабрь куни, кеч соат 21:00 дан 22:30 га қадар телеграм мессенжеридаги @интеллеcт_клуб гуруҳида ўтказиладиган “Йилнинг энг яхши китобхони“ - очиқ танловида иштирок этинг!

Танлов ҳақида: Ушбу танлов белгиланишига кўра очиқ танлов ҳисобланади ва унда республикадаги барча китобхонлар иштирок этиши мумкин.

Мазкур танлов Ўзбекистон Матбуот ахборот агентлиги ва кун.уз интернет нашри, “Биг Бен“ ўқув маркази билан ҳамкорликда «Интеллеcт» гуруҳи томонидан ўтказилмоқда.

Танлов «Интеллеcт» гуруҳида йил бошидан то ноябрь ойига қадар мутолаа қилинган:

“Замонамиз қаҳрамони“ (январь)

“Боқий дарбадар“ (февраль)

“Ҳукмдор“ (март)

“Кеча ва кундуз“ (апрел)

“Сўнгги тўфон“ (май)

“Меҳробдан чаён“ (июнь)

“Қумдаги хотин“ (июль)

“Тушда кечган умрлар“ (август)

“Уч оғайни“ (сентябрь)

“Лолазор“ Мурод Муҳаммад дўст (октябрь)

«Эврилиш» Франс Кафка (ноябрь) асарлари асосида тайёрланган саволлар асосида икки шарт бўйича ўтказилади.

Биринчи шартда китобхонлар

“Боқий дарбадар“

“Кеча ва кундуз“

“Меҳробдан чаён“

“Тушда кечган умрлар“, “Лолазор“ асарлари бўйича тайёрланган 10 та саволга онлине тарзда жавоб берадилар.

Иккинчи шартда эса иштирокчилардан

“Замонамиз қаҳрамони“

“Ҳукмдор“

“Сўнгги тўфон“

“Қумдаги хотин“

“Уч оғайни“

«Эврилиш» асарлари асосида тайёрланган яна 10 та саволгажавоб беришлари талаб қилинади.

Саволларга жавоблар танлов учун яратилган махсус ботга 15 дақиқадан жами 30 дақиқа ичида қабул қилинади.

Танлов ғолибларига:

Танловда ғолибликни қўлга киритган 5 нафар иштирокчи «Интеллеcт» гуруҳининг махсус кубоги ва совғалари,

“Биг Бен“ ўқув марказининг 1 000 0000 сўм миқдоридаги пул мукофоти,

“Кун.уз“ интернет сайтининг махсус қимматбаҳо совғаси ва Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан йил давомида янги нашр этилган китоб совғалари билан мукофотланади.

1 364
Манба api.uz