Франкфуртда манфаатли келишувларга эришилмоқда

Аввал хабар қилганимиздек, 2018 йил 10 октябрь куни Германия Федератив Республикасининг Франкфурт шаҳрида “Frankfurt Buchmesse” халқаро китоб кўргазмаси очилди.

Кўргазмада Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, “Ўзбекистон”, “Ўқитувчи”, Ғафур Ғулом, Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйлари, “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти, “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, “Янги аср авлоди” нашриёт-матбаа маркази, “Маънавият” нашриёт-матбаа уйи вакиллари қатнашмоқда.

Қувонарлиси шундаки, Ўзбекистон номидан иштирок этаётган нашриёт-матбаа ижодий уйлари Россиянинг “Фламинго”, Польшанинг “Book institute”, Эроннинг “Shahrestan”, Бельгиянинг “Caramel”, Буюк Британиянинг “Account executive”, “Sweet Cherry Publishing”, Австриянинг “TBC global”, Қатарнинг “Lusail” сингари ўнлаб нашриётлар билан китоб маҳсулотларини чоп этиш юзасидан муаллифлик ҳуқуқини сотиш, сотиб олиш ва таржима қилиш бўйича қатор келишувларга эришди.

Эслатиб ўтамиз, “Frankfurt Buchmesse” халқаро китоб кўргазмаси 14 октябрга қадар давом этади.

1 161
Манба api.uz