“Infolib Uzbekistan” VII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бошланмоқда

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 2018 йилнинг 15 октябрь – 20 октябрь кунлари “Infolib Uzbekistan” VII Миллий Ахборот-кутубхона ҳафталиги ўтказади.

Мазкур ҳафталик Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида” 2017 йил 13 сентябрдаги, “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” 2017 йил 13 сентябрдаги қарорлари ҳамда  2018 йил 7 апрелда тасдиқланган Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш мажлисининг 1-сон баёни ижросини таъминлаш мақсадида ташкил қилинмоқда.

Ҳафталик Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Маданият, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Фанлар академияси,  Ўрта махсус ва касб таълими марказлари биан ҳамкорликда ўтказилмоқда.  

Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигининг асосий мақсади - ахборот маданиятини юқори даражага кўтариш ҳамда миллий маданий меросини асраш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида мутолаа меҳрини ошириш, ахборот-кутубхона фойдаланувчиларига хизмат кўрсатиш имкониятларини ошириш, аҳолининг турли қатламларига хизмат кўрсатишни ташкил этишда кутубхоналарнинг ижтимоий-маданий ролини оширишдан иборатдир.

Ҳафталик доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда:

Ахборот-кутубхона мутахассислари учун касбга оид тадбирлар:

“Бетгерхонлик – 2018. Миллий кутубхона ва ахборот-кутубхона марказлари бирлашуви – ахборот-кутубхона соҳаси ривожига қўйилган муҳим қадам”.

“Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси – 2018” танловининг республика босқичи;

Конгресс кутубхонаси билан видеоконференция (фондларни рақамлаштириш ва сақлаш);

Ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларининг библиографик билимини ошириш бўйича  “Библиограф мактаби”нинг назарий ва амалий машғулотлари;

“Каталогизатор мактаби” –  Ахборот-кутубхона ресурсларини каталоглаштириш ўқув тренинги;

EBSCO Information Service – хорижий электрон базасининг фаол фойдаланувчиларни тақдирлаш маросими;

“Кўҳна Турон 100 ёшда” Тошкент вилояти “Турон” ахборот-кутубхона марказининг 100 йиллигига бағишланган юбилей тадбири; 

«Библионочь» - назм ва наво кечаси (қозоқ шоири Абай Қўнонбоев ва қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов ижодига бағишланган мусиқий кеча)

 

Қуйидаги тадбирлар доирасида маърузалар қилинади:

eIFl-очиқ хорижий электрон базалардан фойдаланиш бўйича семинар;

Музей, архив, кутубхоналарда олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган “Моддий-маданий мерос объектларининг  ўзаро интеграцияси” мавзуида  давра суҳбати;

Буюк Британияда таълим тизими ва магистрантлар учун “Chevening” халқаро дастури ҳақида тадбир.

 

Ўқув-методик қўлланмалар ва китоб тақдимотлари:

“Китоб зиёсидан яралган илм” номли Миллий кутубхонанинг фондларида сақланаётган манбалар асосидаги тадқиқотлар самараси бўлган китоблар тақдимоти.

 

Ижодий учрашувлар:

Ғафур Ғулом нашриёт матбаа-ижодий уйи ҳамда “Академнашр” карикатура рассомлари билан “Нашриётдан-китобхонгача” номли ижодий учрашув;

"Рассом устахонасида" мавзусида рассом Рустам Бозоров билан ижодий учрашув.

 

Тақдимотлар:

Америка кутубхоналари ҳақида тақдимот;

Expert lawyers муассислигида жорий этилган республикамиздаги онлайн илмий журналлар www.tadqiqot.uz тақдимоти ва халқаро маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятларига бағишланган семинар;

Edu Action томонидан халқаро “IELTS” имтиҳони ва унинг имтиёзлари ҳақида маълумотга эга бўл” мавзуида  тақдимот ва викторина;

Хитой тили ва маданияти ҳақида тақдимот (Ўзбекистондаги Хитой халқ Республикаси элчихонаси билан ҳамкорликда).

 

Маҳорат мактаблари:

Япон тили. Каллиграфия.

Япон  анъанавий санъати – “Оригами” (Инсон ресурсларини ривожлантириш ўзбек-япон маркази); 

Санъатшунос Машҳура Халилова билан “Нафис санъат безаги” номли маҳорат дарси

 

Мусобақалар:  

“Китобхон она – китобхон бола” рукни остида туркум тадбирлар. Тадбирда “Китобхон она” (“Читающая мама”) клуби аъзолари ҳамда уларнинг жажжи фарзандлари иштирок этадилар;

 

Мактаб ўқувчилари ўртасида танловлар:

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қиламиз!” мавзусида 7 – 8 синф мактаб ўқувчилари билан биргаликда география бўйича викторина;

“Газета – тарихнинг муҳрланган онлари” Йил давомида энг кўп ўқилган 5 та номдаги газеталар муҳаррирлари ва фойдаланувчилар билан ижодий мулоқот. Энг кўп ўқиган фойдаланувчини тақдирлаш;

“Билимлар хазинаси калити” номли мактаб ўқувчилари ўртасида рус ва ўзбек тилларида квест-ўйин.

 

Китоб-расмли кўргазмалар:

“Денгиз ва осмон – чексизлик рамзи”  XVIII-XIX асрлардаги денгиз географик ноёб хариталарининг кўргазмаси;

Ўзбекистон ҳудуди акс этган карталар ва китоблардан ташкил этилган кўргазма.

 

Параллель тадбирлар (ҳафта давомида ҳар куни)

Кутубхона бўйлаб таништирув экскурсияларини ўтказиш;

Кутубхона фойесида расмлар кўргазмаси (3-қават фойе);

Фойдаланувчиларни рўйхатга олиш (Акция: ҳар 27 аъзо бўлган фойдаланувчига совға).

 

 

1 103
Манба api.uz