Истиқлол байрами олдидан бухоролик ижодкорлар мукофотланди

2018 йил 10 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий танловининг Бухоро вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танловга вилоятда яшаб ижод қилаётган ёзувчи ва шоирлар, журна-листлар, тасвирий ва кино санъати намояндалари, фото ва дизайн усталари томонидан тақдим этилган асарларда мамлакатимиз тарихи ва бугунги куни, ўзбек халқининг мустақилликка эришиш йўлидаги ютуқлари, ёшларимиз таълим-тарбияси, бугунги замон қаҳрамонининг ёрқин образи акс этган, Давлат дастурлари талаблари маъно-моҳиятига мувофиқ эканлиги билан аҳамиятлидир.

Танлов натижаларига кўра:

босма оммавий ахборот воситалари жур-налистика йўналиши бўйича Баҳром Солиев, “Янги давр одимлари” бадиий публицистик мақолалар тўплами учун;

Адабиёт йўналиши бўйича Бухоролик қаламкаш Вали Қаҳҳоров “Унутилмас сиймолар” ҳужжатли эссеси учун;

Телерадио йўналиши бўйича “ISTIQLOL-TV” телевиденияси режиссёри Файзиев Салоҳиддин,  “Юрт фидоийлари”, “Муқаддас қадриятлар”, “Заминдошлар”, “Ватанни шунчаки севиб бўлмайди” каби ижтимоий роликлари учун;

Фото ва дизайн йўналишида эса ёш, иқтидорли дизайнер Фатхуллаева Маржона, “ Замонавий дизайн” коллекцияси учун фахрли ўрин соҳиби бўл-дилар.

Шунингдек, бир қатор ижодкорлар ҳам рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланишди.

Маросимда сўз олган  Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Ш.Носиров, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи директори Т.Қуйлиев, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи, ташкилий қўмита раиси Г. Самиева, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Бухоро вилоят бўлими раҳбари Б. Асадов, Вилоят ёзувчилар уюшмаси раҳбари Ш. Сулаймоновлар барча ижодкорларни муборакбод этиб, уларни Республика босқичида ҳам яхши натижаларга эришишларини тилаб, ғолибларни диплом, фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирладилар.

 

1 1014
Манба api.uz