“O’qituvchi” НМИУ Тоҳир Маликнинг “Шайтанат” асарини нашр қилди

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг “O‘qituvchi” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Тоҳир Маликнинг бешта қисмдан иборат “Шайтанат” асарини нашр қилди. Асар китобхонлар талабига биноан қайта чоп этилди.

Китобда қинғир йўлга кирган инсонларнинг жон билан товон тўлаши, аёлларнинг ор-номуси, ҳаёти фожиали якун топган қаҳрамонлар тасвирланган. Бу воқеалар китобхонни фикрлашга, жамиятдаги воқеаларга лоқайд бўлмасликка ва тўғри хулоса чиқаришга ундайди.

“O‘qituvchi” нашриёти бу сафар асарни янги кўринишда тақдим этишни лозим топди. "Шайтанат" романининг биринчи, иккинчи ва учинчи китоблари бир жилдга, тўртинчи ва бешинчи китоблари эса иккинчи жилдга жамланди. Китоб 15 минг нусхада нашр қилинди.

Китоблар сифатли, янгича кўринишда муқоваланган, асар воқеаларига мос суратлар билан бойитилган.

Шунингдек, нашриётда Тоҳир Маликинг “Талваса”, “Хазонрезги”, “Куёв бола, сизга айтар сўзим бор”, “Иблис девори”, “Ёлғон умидлар дашти” каби китоблари ҳам нашрга тайёрланмоқда.

1 147
Манба api.uz