Сурхондарёда “матбуот уйи” фойдаланишга топширилди

Сурхондарё вилоятида матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун қулай иш шароитлари яратиш, соҳа вакилларининг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш, “Устоз-шогирд” анъаналарини янада кенг жорий этиш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида фойдаланишга топширилган “Матбуот уйи” биноси ҳам соҳа вакилларига қаратилаётган юксак эътиборнинг амалий ифодасидир. 
Барча шароитларга эга бўлган ушбу бинода вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, Термиз шаҳридаги барча газета таҳририятлари ҳамда Республика нашрларининг вилоятдаги мухбирлари ўз фаолиятларини давом эттирадилар. 
Замонавий тарзда жиҳозланган мазкур бинода матбуот анжуманлари ўтказиш зали, мажлислар зали, ёш ижодкорлар тўгараги, кутубхона,китоб дўкони ҳам ташкил этилди. Ушбу бино учун 7 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

1 661
Манба api.uz