Сурхондарёлик ижодкорлар муносиб тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига бағишлаб ўтказилаётган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг Сурхондарё вилоят босқичи якунланди. 
“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган мазкур танлов бу йил ўзгача шукуҳ, кўтаринки кайфият билан ўтказилганини алоҳида эътироф этиш жоиз.
Жорий йил танловда 52 ижодкорнинг 250 дан ортиқ ижодий ишлари кўриб чиқилди. Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари номинацияси бўйича “Сурхон ёшлари” газетаси бош муҳаррири, шоир 
И.Шомиров, Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг ижодий ишлари йўналишида вилоят “Сурхон тонги” ва “ Заря Сурхана” газеталари таҳририяти масъул котиби У.Норматов, веб-сайт шаклидаги оммавий ахборот воситалари ходимларининг журналистик ишлари номинациясида республика “Маҳалла” газетаси ва веб-сайтининг вилоятдаги мухбири Н.Шоева сазовор бўлди. Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари йўналишида Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири М.Тўраев, Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари номинациясида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг вилоятдаги фотомухбири Ж.Қўзимуродовлар фахрли биринчи ўринни эгаллади. 
Ғолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчиларининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

1 706
Манба api.uz