Тожикистонда энг яхши китоблар рўйхатининг биринчи учлигини Эмомали Раҳмоннинг асарлари эгаллади

Тожикистонда маҳаллий ва чет эллик ёзувчиларнинг ҳар бир тожикистонлик ўқиб чиқиши керак бўлган 50 та энг яхши китоблари рўйхати тузилди, деб ёзади Asia-Plus.

Рўйхатнинг биринчи учта поғонасини мамлакат президенти Эмомали Раҳмоннинг китоблари банд этди. Хусусан, тожик халқи ва давлатининг шаклланишига илмий, давлатчилик ва диний жиҳатдан энг кўп ҳисса қўшган таниқли тарихий шахслар ҳақидаги «Чехрахои мондагор» китоби рўйхатда биринчи бўлиб турибди.

Эмомали Раҳмоннинг «Тожиклар тарих кўзгусида. Орийлардан Сомонийларгача» деб номланувчи тўрт жилдли китоби — иккинчи ўринда. Учинчиликни эса унинг тожик тили ҳақидаги «Забони миллат — хастии миллат» китоби эгаллади.

Шунингдек, биринчи ўнликдан Абулқосим Фирдавсийнинг «Шоҳнома», Жалолиддин Румийнинг «Маънавий Маснавий», Абдураҳмон Жомийнинг «Баҳористон» асарлари ҳамда Саъди Шерозийнинг асарлари ўрин олди.

1 100
Манба api.uz