Ўзбекистонда Lada автомобилларининг савдоси 10 баробар ошди

Lada 2018 йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистонда 785 та автомобиль сотишга муваффақ бўлди. Шундай қилиб ҳисобот даврида мазкур бренд савдо ҳажми уч баробар ошган. Бу ҳақда компания сайтида маълумот берилди.

Маълумот учун, бу борада Қозоғистон ва Беларусь етакчига айланди. Lada ушбу мамлакатларда мос равишда 5854 та ва 4296 та автомобиль сотган.

Олдинроқ Lada вакили Ўзбекистон бозори хориж автомобиль ишлаб чиқарувчилари учун очилаётганини айтиб ўтган эди.

“Илгари йилига 100 та машина сотардик. Ўтган йилдан бошлаб бу кўрсаткич 10 баробар ошди. Бозор очилишни бошлади, акцизлар бўйича енгилликлар олдик”, - дейди “АвтоВАЗ”нинг экспорт савдоси бўйича менежери Илья Симакин.

Унинг сўзларига кўра, компания жорий йилда юртимизда 3-4 мингта автоулов сотишни мақсад қилган. Нархлар 5 минг рубль(қарийб 8 минг доллар)дан бошланади.

1 519
Манба api.uz