Хитойда дунёдаги энг кучли суперкомпьютер яратилди

Хитойда дунёдаги энг кучли, қуввати «эксаскейл» даражасига чиқарилган янги авлод суперкомпьютерининг ишчи модели тақдим этилди, деб хабар бермоқда «Синьхуа» агентлиги.

«Tianhe-3» номи берилган бу қудратли машина шу пайтгача жаҳон суперкомпьютерлари орасида етакчи бўлиб турган «Sunway TaihuLight»(Хитой)дан ўнлаб маротаба кучлидир.

Эслатиб ўтамиз, 1 эксафлопс — бир сонияда квинтильон (10 нинг 18-даражаси) амалиёт бажарилишини англатади.

Ушбу суперкомпьютер 2020-2021 йилларда ишга туширилиши кутилмоқда. 

1 865
Манба api.uz