Муссон ёмғирлари туфайли Ҳиндистонда 37 киши ҳалок бўлди

«Ҳиндистоннинг Керала штатида кузатилаётган муссон ёмғирлари туфайли 37 киши ҳалок бўлди», — дея хабар беради «Hurriyet.com.tr» сайти.

Сел келиши ва тупроқ кўчиши сабабли 30 минг киши хавфсиз жойларга кўчирилган.

Штат миқёсида 350 та чодир қурилган.

Штатда олиб борилаётган қидирув-қутқарув ишларига аскарлар ҳам жалб этилган.

1 1161
Манба api.uz