Пеле талқини: Бу мавсум Англияда ким чемпион бўлади?

«Championat.com» ёзишича, бразилиялик футбол афсонаси Пеле «Твиттер»даги саҳифасида Англия премьер-лигасининг бу йилги мавсумидан нималар кутаётганини маълум қилди.

«Бугун Англия премьер-лигаси старт олади. Нима деб ўйлайсиз, ким чемпион бўлади? Менимча, «Ливерпуль» — Роберто Фирмино ва Алисон Беккер билан бирга», — деб ёзган Пеле.

АПЛнинг 2017/18 мавсумида «Манчестер Сити» чемпион бўлганди. Хосеп Гвардиола жамоаси рекорд кўрсаткич — 100 очко тўплаганди. Ўша мавсумда «Ливерпуль» 75 очко билан тўртинчи ўринда қолганди.

«Қизиллар» охирги маротаба 1990 йили Англия чемпиони бўлишган.

Биринчи дивизион/Премьер-лигадаги чемпионлик ғалабалари сони бўйича «Манчестер Юнайтед» пешқадам (20 ғалаба), иккинчи ўринда — «Ливерпуль» (18 ғалаба).

1 1097
Манба api.uz