Президент Эво Моралеснинг бриллиант ва олтиндан ясалган медали ўғирлаб кетилди

Боливия президенти Эво Моралеснинг бриллиантлар билан зеб берилган олтин медали ўғирлаб кетилди, деб ёзмоқда «Life.ru»

Бунга президент қўриқлаш хизмати ходимларидан бирининг паришонхотирлиги сабаб бўлган. У машинасини мамлакат пойтахти Ла-Паснинг жиноятчилар кўп учрайдиган туманида қолдирганди. Қўриқчининг машинасини тунаётган ўғрилар қўлга киритилган ўлжа давлат мулки эканини билиб қолишганидан сўнг маҳаллий телеканалга қўнғироқ қилиб, топилмани Ла-Пасдаги черков яқинида қолдиришганини маълум қилишади.

Шунга қарамасдан, полиция «инсофли» ўғриларни қидиришда давом этган. Жиноятчилардан бири ушланди, у перулик бўлиб чиқди. Ўз ишига совуққонлик билан ёндашгани учун қўриқлаш хизмати ходими ҳам ҳибсга олинди.

1 1133
Манба api.uz