Жала туфайли Шанхайда парвозлар бекор қилинди

«Хитойнинг Шанхай шаҳрига «Яги» тўфони яқинлашиши арафасида жала қуяётгани туфайли 116 та парвоз бекор қилинди», — дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Бугун маҳаллий вақт билан соат 20:00 да шаҳар аэропортига 495 та ҳаво кемаси қўнган. Шундан 489 та самолёт учиб кетган. Бир қанча парвозлар 2-4 соатгача кечиктирилаяпти.

Ноқулай об-ҳаво сабабли Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясидан Шанхай шаҳрига учмоқчи бўлган бир неча самолётлар қатнови тўхтатилган.

Шу йил ҳисобидан «Яги» тўфони 14 марта Хитойнинг шарқий қирғоқларига бостириб келаяпти. Душанбага ўтар кечаси тўфон туфайли Хитой шарқидаги Чжэцзян, Шандун, Фуцзян, Цзянцу вилоятларида ҳаво райи ёмонлашади.

1 996
Манба api.uz