Зидан, Венгер, Блан — мураббийликка ким келади?

Мюнхеннинг «Бавария» клуби раҳбарияти Нико Ковачни истеъфога чиқариб, мураббийлар штабида жиддий ўзгартиришларни амалга оширмоқчи. Ковачнинг кетишига клуб президенти Ули Ҳёнессдан бошқа барча раҳбарлар рози ва улар аллақачон янги мутахассисни қидиришга тушишган.

Германиянинг «Bild» журнали маълумот беришича, баварияликларнинг қисқартирилган рўйхатига бир йўла уч француз кирди — Зайниддин Зидан, Арсен Венгер ва Лоран Блан. Улар ҳозир ишсиз.

Эслатиб ўтамиз, Германия чемпионатининг еттинчи туридан сўнг Ковач бошчилигидаги «Бавария» 13 очко билан олтинчи ўринда боряпти. Мюнхенликлар чемпионат карвонбошиси — Дортмунднинг «Боруссия»сидан тўрт очкога ортда қоляпти.

1 105
Манба api.uz