Зимбабведа президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтди

Зимбабведа узоқ вақтдан бери кутилган президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Тopnews.ru нашри.

Зимбабведа ўтган президент сайловида мамлакат тарихида илк маротаба собиқ раҳбар Роберт Мугабе жараёнда иштирок этиш учун ўз номзодини қўймаган. Сайловда асосий рақиблар сифатида амалдаги президент Эммерсон Мнангагва ҳамда 7 та партия айланаси номидан Нелсон Чамиса қайд этилмоқда. Мугабе сайлов олдидан Мнангагвани эмас, мухолифот етакчисини қўллаб-қуватлашини маълум қилган.

Дастлаб амалдаги давлат раҳбарининг ютиб чиқиш эҳтимоли юқори эканлиги таъкидланаётган эди. Бироқ ҳозирда рақибларнинг имконияти тенглашган. Овоз бериш жараёни 5700 дан зиёд маҳаллий кузатувчилар ва 600 дан ортиқ хорижий кузатувчилар томонидан назорат қилиб борилди. Сайлов натижаси мамлакат келажагида ҳамда ривожланишида кескин бурилиш ясаши кутилмоқда. Зимбабведа сайлов олдидан бир қанча муддат давомида нотинч вазият кузатилган.

 

1 832
Манба api.uz